11:18 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
39410

Махсус тез тиббий ёрдам паркини кенгайтириш ва пандемия вақтида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун Тожикистонга Damas автомобили негизида тез ёрдам автомобиллари юборилди.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. UzAuto Motors Тожикистонга тез ёрдам автомобилларини юборди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, махсус тез тиббий ёрдам паркини кенгайтириш ва пандемия вақтида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун Тожикистонга Damas автомобили негизида тез ёрдам автомобиллари юборилди.

Ҳар бир транспорт воситаси тиббий ходимлар учун қўшимча шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Кейинчалик тиббий муассасалар орасида тарқатиш учун автомобиллар Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилган.

Тожикистонда коронавирус расман 30 апрель куни тасдиқланган эди. 13 май ҳолатига кўра вирус юқтириб олганлар сони 729 нафарга етган. Шулардан 23 нафари вафот этган.

Тожикистонга расмий ташриф билан келган ЖССТ миссияси ҳамиша коронавируснинг энг ёмон сценарийсига тайёр туриш кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, ташкилот пандемия вақтида Марказий Осиёдаги ўзаро ёрдам самарадорлигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами ва кўчма шифохона учун контейнерлар юборган эди. Бундан ташқари, бир гуруҳ ўзбекистонлик юқори малакали ва тажрибали шифокорлар Тожикистонга коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ёрдамга жўнаб кетган.

Асосий мавзулар