04:24 24 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
243 0 0

Ўзбекистонга Хитой ҳарбий самолёти бортида жами 2,5 тоннага яқин 13 турдаги тиббиёт воситалари олиб келинди.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.

Хитой ҳарбий самолёти бортида жами 2,5 тоннага яқин 13 турдаги тиббиёт воситалари олиб келинди. Улар асосан юқумли касалликлардан ҳимояловчи тиббиёт ниқоблари, кўзойнаклар, махсус кийимлар, масофадан туриб тана ҳароратини ўлчовчи термометр, дезинфекцияловчи аппарат каби энг зарур буюм ва воситалардан ташкил топган.

Китай предоставил гуманитарную помощь Узбекистану
Посольство Китая в Узбекистане
Китай предоставил гуманитарную помощь Узбекистану

Мазкур инсонпарварлик ёрдамининг умумий миқдори 2 миллион Хитой юанига, яъни 2 миллиард 870 миллион сўмга яқин.

“Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро ҳамкорлик ҳозирги эпидемия даврида икки халқнинг бир-бирига ўзаро кўмак беришга доим тайёрлигини кўрсатди. Хитой халқи карантин қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, қийин ва синовли дамларда ҳам эпидемияга қарши курашда махсус самолёт орқали ўзбек халқига ўз вақтида зарур  инсонпарварлик ёрдамини етказгани бунга яққол мисолдир. Улуғ мутафаккир Алишер Навоий айтганидек, дўстинг узоқда бўлса ҳам, кўнгли яқин бўлади”, - деди Хитойнинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзянь Янь.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореядан Ўзбекистонга 192 минг долларлик инсонпарварлик юки жўнатилгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар