04:55 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
200 0 0

Халқ таълими вазирлиги бу йил 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги аттестатларни қандай топширилишини тушунтирди.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби 11-синф битирувчилари бу йил аттестатни қандай олиши борасида тушунтириш берди.

Қайд этилишича, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, 2019-2020 ўқув йилидаги умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) етказилади.

Аттестат (шаҳодатнома) бланкалари республикада карантин муддати тугагунга қадар таълим муассасаларида сақланади.

Хабарда каранти даври якунланганидан сўнг улар ўз эгаларига топширилиши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилинаётгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар