17:36 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
146 0 0

Ўзбекистон ҳукумати камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитой билан ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитой билан ҳамкорлик қилмоқчи. Бу ҳақда 26 сентябрь куни бўлиб ўтган “Камбағалликни қисқартириш юзасидан ҳамкорликни кенгайтириш” мавзусидаги халқаро видеоконференция маълум бўлди.

Конференция Хитой ташқи ишлар вазири Ван И, БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад, БМТ бош котиби ўринбосари Лю Чженмин ҳамда Миср, Қозоғистон, Перу, Филиппин, Жанубий Африка ва бошқа ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирларидан таркиб топди. 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон делегацияси камбағалликни қисқартириш соҳасида глобал ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги, шунингдек, ушбу мамлакатнинг қашшоқликка қарши курашиш бўйича Хитойнинг муваффақиятли тажрибасини ролини алоҳида таъкидлаган.

Хитой ташқи ишлар вазири ва БМТ вакиллари глобал пандемия натижасида 70-100 миллионга яқин дунё аҳолиси ўта қашшоқлик даражасига тушиб қолиши бойича таҳдидлар мавжуд эканлигини таъкидладилар. Шу муносабат билан улар камбагалликни қисқартириш, молиявий ва техник ёрдам ролини кучайтириш юзасидан стратегик шериклик муҳимлиги ҳамда пандемия шароитида янада зарур омилга айлангани қайд этдилар.

Ўзбекистон томонидан қуйидагилар таклиф қилинди:

  • камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
  • ХХРнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганиш мақсадида, вазирликлар ва идоралар ходимлари учун хизмат сафарларини ташкил этиш;
  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Хитойдан маслаҳатчи-эксперт жалб қилиш.

Ўз навбатида, Хитой томони ёрдам кўрсатишга ва камбағалликни қисқартириш соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммит ўтказишни таклиф этган эди.

Асосий мавзулар