05:54 18 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Жамият
Ҳавола олиш
189 0 0

Рухсатнома 2020 йил 1 августдан бошлаб Урганч аэропортида жорий қилинган “Очиқ осмон” режими асосида берилган.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Қозоғистоннинг “SCAТ” авиакомпанияси Ақтау – Урганч - Ақтау йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Ўзавиация” агентлиги “SCAТ” авиакомпаниясига 2020 йил 2 октябрда  Ақтау – Урганч - Ақтау йўналиши бўйича  мунтазам  парвозларни  амалга  оширишга  рухсатнома  берди.

Рухсатнома 2020 йил 1 августдан бошлаб Урганч аэропортида жорий қилинган “Очиқ осмон” режими асосида берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон авиакомпаниялари вакиллари Урганч ва Ақтау ўртасида мунтазам рейсларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар