19:14 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
103 0 0

АОКА 15та етакчи оммавий ахборот воситалари орасида сўров ўтказиб Монополияга қарши қўмита томонидан боим ўтказилмаганини аниқлади.

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. "UzAuto Motors" АЖ томонидан бир неча кун олдин тарқатилган, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ОАВларга босим ўтказилгани ҳақидаги хабар - тасдиқланмади, деб хабар қилмоқда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

"Агентлик томонидан 15 та етакчи электрон оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ўртасида сўров ўтказилиб, мазкур суд ишини ёритишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмагани қайд этилди", - дейилган хабарда. 

Ушбу масала юзасидан АОКА томонидан «UzAuto Motors» АЖга асоссиз маълумотни тарқатмаслик ва бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли огоҳлантириш киритилади.

Агентлик яна бир бор асоссиз, ёлғон маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтади, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ОАВга тарқатилаётан маълумотларнинг асослилигини текширишни тавсия қилади. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин UzAuto Motors ва Монополияга қарши кураш қўмитаси орасидаги суд тартибида бўлиб ўтаётган суриштирив ишларини ОАВда ёритиш борасида баёнот тарқатилган эди. Унда автомобил компанияси қўмитани ОАВга босим ўтказишда айблаган эди. 

Асосий мавзулар