20:57 24 Май 2018
Эфир
Спорт

Футбол, Ўзбекистон - Покистон. Ғолибларни тақдирлаш маросими. Эфир якунига етди.

Ҳавола олиш
37610
Spuntik / Стас Этвеш

Москвада болалар уйлари тарбияланувчилари орасида ўтказилаётган “Келажак сенинг қўлингда” халқаро футбол мусобақасининг финал учрашувини жонли эфирда томоша қилинг.

Ўзбекистон болалар уйлари терма жамоаси ушбу мусобақада қандай матонат кўрсатгани ҳақида олдинги мақолаларимизда айтиб берган эдик.

Бугун 16 май соат 12:00 да Москвадаги "Локомотив" стадионида Мегафон ҳомийлигида ўтказилаётган “Келажак сенинг қўлингда” халқаро футбол мусобақасининг финалида Ўзбекистон ва Покистон терма жамоалари учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу финал учрашувини сайтимизда Москва вақти билан соат 12:00 да томоша қилинг.

Sputnik мухбири стадиондан хабар қилишига кўра, айни дамда ҳисоб 1:1.

Асосий ўйин вақтида ҳисоб 1:1 билан якунланди. Ундан кейин белгиланган пенальтилар бўйича 5:6 ҳисобида Ўзбекистон ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи голни Ўзбекистон жамоаси дарвозабони Сергей Исламов урди.

Якуний ҳисоб 5:6. Ўзбекистон ғалаба қозонди. Бош қаҳрамон — дарвозабон Сергей Исламов. Ўзбекистон Жаҳон чемпиони!

Яна видео

Асосий мавзулар