09:48 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Конор Макгрегор

Конор Макгрегор тарсаки учун кекса кишидан узр сўради

© AP Photo / John Locher
Спорт
Ҳавола олиш
1100 0 0

Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор Дублиндаги майхоналардан бирида кекса кишига ҳужум қилиб, тарсаки туширгани учун узр сўради.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор Дублиндаги майхоналардан бирида кекса кишига ҳужум қилиб, тарсаки туширгани учун узр сўради.

Конор ноҳақлигини тан олган ҳужумдан сўнг зарарни қоплашга уринганини таъкидлаган.

“Мен айбимни ювишга уриндим. Лекин бунинг аҳамияти йўқ. Мен хато қилдим. Мен олдинроқ бу ерга келиб, жавобгарликни зиммамга олишим керак эди. Мени қўллаб-қувватлаган кишилар, ота-онам, оилам ва менга жанг усуллларини ўрганган кишилар олдида қарздорман”, - дея маълум қилган у ESPN нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, у ўз қилмиши учун жазоланиши мумкинлигига изоҳ бериб, жазога лойиқлиги ва бундан қочмаслигини қўшимча қилган.

Дублин прокуратураси Конор Макгрегорга кекса киши берган ариза асосида айблов эълон қилган. Макгрегор айбдор деб топилса, унга жарима тариқасида жазо тайинланишини мумкин.

Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорнинг ушбу хатти-ҳаракатларига муносабат билдириб, қаттиқ қоралаган эди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ  Конор Макгрегор Дублиндаги майхоналардан бирида кекса ёшдаги кишининг тарсаки туширгани хабар қилинган эди. Бунга унинг Конорнинг Proper 12 брендли вискисини ичишдан бош тортган сабаб бўлган.

Асосий мавзулар