19:20 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Узбекистан завоевал лицензию на Олимпиаду по современному пятиборью

Илк бор ўзбекистонлик замонавий бешкурашчи Токио Олимпиадасида иштирок этади

НОК
Спорт
Ҳавола олиш
135 0 0

Ўзбек спорти тарихида илк бор замонавий бешкурашчи Алисэ Фахрутдинова ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Ўзбек спорти тарихида илк бор замонавий бешкураш спортида Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, ҳозирда Хитойнинг Ухань шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания минтақаси учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда.

“Ушбу турнирда спортимиз тарихида илк бор ўзбекистонлик замонавий бешкурашчи Алисэ Фахрутдинова ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди”, - дейилади хабарда.

Мазкур мусобақада терма жамоа мамлакатлар рейтингида учинчи ўринни эгаллади ва бу делегация учун Олимпия ўйинларига битта лицензия тақдим қилди.

Мусобақада кучли бешлик қуйидаги кўринишни ҳосил қилди: Жанубий Корея, Япония, Ўзбекистон, Хитой ва Қозоғистон.

Қайд этилишича, бу делегация учун Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритилган ўн иккинчи лицензия.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 2020 йилда бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига  135 та лицензия қўлга киритишни режалаштиргани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар