01:18 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Спорт
Ҳавола олиш
396 0 0

Енгли вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг орзуларидан бири Ўзбекистонда ўз спорт йўналишида мактаб ташкил қилиш.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов куни кеча Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб, талабалар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги телеграм каналида хабар берилмоқда.

Талабалар чемпионга "Спортчи бўлмаганингизда қайси касбни танлар эдингиз?", - деган савол билан мурожаат этдилар.

Ҳабибнинг айтишича, спортчи бўлмаганида, эҳтимол помидор сотувчиси ёки уни етиштирувчи бўлган бўларди. ММА жангчисининг бу гапларидан сўнг залда кулгу кўтарилди.

"Қандай касб эгаллашимдан қатъий назар меҳнат қилишдан тўхтамасдим. Спортда эришган ютуқларим ҳам машаққатли меҳнат натижаси, деб ҳисоблайман. Инсон меҳнат қилишдан қочмаслиги, ўз устида ишлашдан чекинмаслиги керак", - деган Нурмагомедов.

У, шунингдек, орзулари ҳақидаги саволга ҳам жавоб берган.

Хабиб Нурмагомедов в Ташкенте
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Хабиб Нурмагомедов в Ташкенте

"Олдинга қўйилган мақсадлар кўп, лекин орзулар маррага яқинлашганинг сайин ўзгариб борар экан. Шундайларидан бири ўз мактабимни яратиш. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўз спорт йўналишимда мактаб ташкил қилиш ҳам ўрин олган", - деб айтган спортчи.

Тадбир сўнгида спортчи энг яхши савол эгаларига ўз эсдалик совғаларини топширган.

Эслатиб ўтамиз, енгил вазнда UFC жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 20 ноябрь куни Тошкентга келган эди. Уни мухлислари қандай кутиб олишгани ҳақида Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг >>>

Асосий мавзулар