19:58 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Видео

Ҳабибни кутиб олиш учун минглаб мухлислар аэропортга чиқди - видео

Ҳавола олиш
59810
© Sputnik / Рамиз Бахтияров

Енгил вазнда UFC жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни кеча Тошкентга келди. Уни кутиб олиш учун тун бўлишига қарамасдан кўп сонли мухлислар Тошкент аэрпортига чиқишди.

Меҳмонлар аэропортдан чиқиш вақти уларни ўзбекона карнай-сурнай, журналистлар ва юзлаб мухлислар кутиб олишди. Ҳабиб ва унинг отаси Абдулманап Нурмагомедов учун уларни бундай кутиб олишлари кутилмаган, лекин ёқимли вазият бўлди, десак хато бўлмайди.

Нуфузли меҳмонни кутиб олиш учун аэропортга Ўзбекистон Жисмоний тарбия вазири Дилмурод Набиев ва бошқа мутасаддилар ҳам чиқишди.

Эшиклар ортидан Ҳабиб кўринган замон, мухлислар “Ҳабиб, ҳабиб” дея бақиришга тушишди. Қўриқчилар меҳмонларни бир амаллаб одамлар орасидан олиб ўтиб машиналарга миндиришди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 23 ноябрь куни GFC 20 мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Ҳабибнинг амикисининг ўғли Умар Нурмагомедов ҳам иштирок этади. Ҳабиб ушбу беллашувда таклиф қилинган нуфузли меҳмон сифатида иштирок этади.

Яна видео

Асосий мавзулар