03:46 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Спорт
Ҳавола олиш
323 0 0

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионатида ўзининг дастлабки учрашувини ўтказди.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионатида ўзининг дастлабки учрашувини ўтказди. “С” гуруҳидан ўрин олган жамоа бу турда эронлик футболчиларга қарши майдонга тушди.

Биринчи бўлимда рақибидан ҳар томонлама устунлик қилган Любинко Друлович шогирдлари 40-дақиқада Ислом Қобиловнинг пенальтидан киритган голи эвазига танаффусга кичик ҳисобдаги устунлик билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимда эронлик футболчилар мувозанатни тиклай олдилар. Ризо Деҳғони 58-дақиқада ўзбекистонликлар дарвозасини ишғол қилди. Жамоалар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.

Шу тариқа Любинко Друлович шогирдлари мусобақани дуранг билан бошлади. Гуруҳнинг иккинчи ўйини Жанубий Корея ва Хитой олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Асосий мавзулар