20:38 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Спорт
Ҳавола олиш
387 0 0

Таиланддаги футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар чорак финал йўлланмаси учун майдонга чиқишади.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Бугун, 15 январь куни Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради

Ўзбекистонлик футболчилар учинчи турда Жанубий Корея жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйинни япониялик Хироюки Кимура бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 15:15 да бошланади. Ўзбекистон жамоаси оқ рангли кийимда ҳаракат қилишади.

Қайд этиш жоизки, айни пайтда Жанубий Корея термаси 6 очко билан “С” гуруҳида етакчилик қилмоқда ва улар чорак финал масаласини муддатидан олдин ҳал қилиб бўлишган. Ўзбекистон жамоаси эса 4 очко билан иккинчи ўринда кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда Любинко Друлович шогирдлари Эрон терма жамоасига қарши 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этган эди. Иккинчи ўйинни Хитойга қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришган эди.

Асосий мавзулар