17:19 11 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Спорт
Ҳавола олиш
158800

АҚШнинг Фриско шаҳридаги бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов венесуэлалик рақиби Чарли Наваррога қарши рингга чиқди.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов бешинчи жангида венесуэлалик рақибини мағлуб этди.

Жанг Техас штатининг Фриско шаҳридаги бокс оқшомида бўлиб ўтди. Унда Мадримов венесуэлалик рақиби Чарли Наваррога қарши рингга чиқди. Мадримов 10 раундга мўлжалланган жанг 6-раунддаёқ устунлигини яққол намойиш этди. Мадримов рақибини дастлаб нокдаун ҳолатига туширди, сўнгра эса нокаутга учратди.

Шу тариқа Мадримов WBA йўналишида WBA Super ёки WBA Regular камарлари учун асосий даъвогарга айланди ва Мадримовнинг кейинги жанги биринчи ўрта вазн тоифасида чемпионлик учун кечиши керак.

Асосий мавзулар