06:25 25 Феврал 2018
Эфир
Мастерица Ойдина Бурханова из Ферганы шьет кукол с 5 лет

Ўзбекистон 7 мамлакат фуқаролари учун кириш визаларини бекор қилди

© Sputnik/ Хулкар Ибрагимова
Туризм
Ҳавола олиш
88510

Президент имзолаган янги фармонга кўра, 10 февралдан бошлаб 7 мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга 30кунга визасиз тартибда келишлари мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Бир неча мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визалари бекор қилинсин, дейилган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарорида, РИА Новости хабарига асосан.

“2018 йилнинг 10 февралидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун Исроил Давлати, Индонезия Республикаси, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур Республикаси, Туркия Республикаси ва Япония фуқаролари учун 30 кунга визасиз кириш тартиби ўрнатилсин”, — дейилган ҳужжат матнида.

Шунингдек, 10 февралдан бошлаб яна 39 мамлакат учун сайёҳлик визалари расмийлаштириш тартиби соддалаштирилади. Улар орасида Австралия, Голландия, Ҳиндистон, Хитой, Канада, АҚШ,  Саудия Арабистони, БАА, Швеция ва бошқалар бор.

Шунингдек, президент қарорида айтилишига кўра, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб электрон визалар бериш тартиби жорий этилади.

Эслатиб ўтмиз, охирги йилларда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйчи жиддий чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳар бир вилоятнинг ўз туристик брендини ишлаб чиқариш, ички туризмни ривожлантириш, Ўзбекистонни хорижда тарғиб қилиш учун турли хорижий телеканаллар орқали видеолавҳалар ва ҳужжатли фильмлар намойиш қилиш ва бошқалар.

Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь сентябрь ойида хорижлик сайёҳларга берилган визалар сони 2016 йилнинг ушбу даврига нисбатан 24%га ошиб 96 752 мингтани ташкил қилган.

Асосий мавзулар