03:20 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Туризм
Ҳавола олиш
328 0 0

Ўзбекистон туризм соҳаси энг тез ривожланаётган давлатлар рейтингида 4-ўринни эгаллади. Мальдив ороллари 14,9 фоиз билан 9-ўринда қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон туризм соҳаси энг тез ривожланаётган давлатлар рейтингида 4-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.

UNWTO (Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти)нинг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистон туризм соҳаси энг жадал суръатларда ривожланаётган Топ-20 мамлакат рўйхатидан ўрин олган.

Туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар рейтингида биринчи ўнлик қуйидагича: 1.Мьянма (40,2 фоиз), 2. Пуэрто-Рико (31,2 фоиз), 3. Эрон (27,9 фоиз), 4. Ўзбекистон (27,3 фоиз), 5. Черногория (21,4 фоиз), 6. Миср (21,1 фоиз), 7. Вьетнам (16,2 фоиз), 8. Филиппин (15,1 фоиз), 9. Мальдив ороллари (14,9 фоиз), 10. Багам ороллари (14,6 фоиз).

Кейинги ўринларда Багам ороллари, Қатар, Арманистон, Жанубий Корея, Туркия, Босния ва Герцеговина, Тунис, Лаос, Озарбайжон, Исроил, Литва ва Қозоғистон қайд этилган.

UNWTO статистика маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб хорижий сафарлар 1,5 миллиардга етган ҳамда бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан тўрт фоиз юқори натижани қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2025 йилда сайёҳлар сонини 12 миллионга етказмоқчи экани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар