13:06 23 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Мавзу
Жамият

"Ўзбекистон 2035" форуми

28-29-июн кунлари Тошкент шаҳридаги Инха университетида "Ўзбекистон 2035" форуми бўлиб ўтади.

"Буюк Келажак" ХННТ ҳамда "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан ташкил этилаётган форумда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 2035-йилгача бўлган узоқ муддатли стратегияси концепциясини муҳокама қилинади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент девони, вазирликлар ва идоралар, илмий марказлар, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони вакили Мавлянов, "Буюк Келажак" экспертлар кенгаши Раиси — Алишер Калонов, "Буюк Келажак" Таъсис кенгаши аъзоси Собир Шодиев ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координатори Хелена Фрейзер ўз нутқлари билан иштирок этадилар.