"Мен - мигрантман" лойиҳасини эътиборингизга тақдим этмоқдамиз. Аслида, мақсадимиз, "Мусофирлар чойхонаси"ни ташкил қилиш эди. Бу рукн орқали, Россияга меҳнат муҳожирлигига кетаётган Ўзбекистон фуқаролари учун фойдали тавсиялар, миграция қонунчилигидаги энг сўнгги ўзгаришлар, муҳожирлик қийинчиликларини бошдан кечирганлар ҳаётидан ҳикоялар, ҳуқуқшунос, экспертлардан маслаҳатлартақдим этиб борилади. Хуллас, барча ҳаракатларимиз Россиядаги мигрантлар мослашувини енгиллаштиришга қаратилган. Бизни кузатиб боринг!
Меҳнат мухожирларига ёрдам бериш халқаро ассоциацияси ЙТҲ билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари жасадларини ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплашини маълум қилган.
Россияга визасиз давлатлар, жумладан, Ўзбекистондан кириб келадиган мигрантлар, белгиланган 30 календар куни ўтгач, етти иш куни давомида бармоқ излари топширишлари керак бўлади
Меҳнат мигрантларига ишлаш ҳуқуқини берувчи патент нархи 5 минг рублгача оширилди
Ўзбекистонликларга уларнинг яшаш манзилига қадар йўл харажатларини қоплаш мақсадида энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида пул маблағлари тарқатилган
Бош консуллик ўз биноси ташқарисида кўрсатилган: копия қилиш, бланк тўлдириш, суратга тушириш сингари хизматлар учун жавобгар эмаслиги ҳақида эслатма берган
Қонунчиликдаги янги ўзгаришлар 8 июлдан кучга кирди. Қонунга амал қилмаган мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади
2018 йил 1 августдан хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан энг кам иш хақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади
Санкт-Петербург меҳнат ва бандлик қўмитаси раиси Дмитрий Чернейко расман ишга жойлашишнинг афзалликлари ҳақида ўз фикрларини билдирди ва Самарқандда мигрантлар учун иш берадиган иккита марказ иш бошлашини маълум қилди
Ушбу ихтисослаштирилган кассада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқароларга эхтиёжидан келиб чиқиб, темир йўл ёки авиа чипталарни 20 % чегирмада сотиш йўлга қўйилди
Ёш йигит тирик оғир аҳволда касалхонага келтирилган
Ёвуз ниятли шахслар ёрдами билан Россияга кириш таъқиқланган Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг тўққиз нафар фуқароси Қозоғистон чегараси орқали Россияга кириб боришган. Ноқонуний миграция ташкилотчилари ўз хизматлари учун 300 минг рублдан кўпроқ маблағ олганлар
Россия қонунчилигида туғаётган аёлга бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт дейилган бўлсада, амалда ҳомиладор мигрант аёллар кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқда. Ушбу мавзуда мутахассис фикри билан танишинг.
Владивосток шаҳрида микро-кредит банкида ишлаётган Рустамова Фируза ўзининг ҳаёти, мусофирчилик қийинчиликлари ва она диёр соғинчи тўғрисида ҳикоя қилди
Депутат Ирина Яровая мигрантларни қабул қилиб рўйхатга қўяётган Россия фуқароларига уларни рўйхатдан чиқариш имконини ҳам беришни таклиф қилди.
Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳаси, чет элга ишлашга кетаётган мигрантларни қонунда белгиланган бир қатор ҳужжатларни топширишга мажбур қилиши мумкин.
Фонд фаолияти асосан республика фуқароларининг хорижда ишга жойлашишларига кўмаклашиш ҳамда уларга ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлади
Ушбу рақам қарийб 1 миллион кишини ташкил қилади. Ўзбекистон фуқароларининг кўпчилиги Россияда қонуний ишлаш учун келади
Москва мэри Сергей Собянин сўзларига кўра, Европа мамлакатлари сингари мигрантларни мослаштириш ва сунъий оқимини келтириб чиқариш керак эмас
Мигрантлар патент тўловлари "Роснефт" компаниясидан кўпроқ Москвага маблағ келтирди - деди Москва мэри Сергей Собянин
Россия Тергов қўмитаси ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатиб текширув олиб бормоқда.