“Халқаро армия ўйинлари-2019” жорий йилнинг 3 августидан 17 августига қадар ўтказилди. “АрМИ-2019” танловлари 10 та давлат ҳудудида ташкил этилди: Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Мўғилистон, Россия ва Ўзбекистон.
Халқаро армия ўйинларида нисбатан янги иштирокчи бўлган Ўзбекистон 39 мамлакат орасида шарафли бешинчи ўринни эгаллади.
Халқаро армия ўйинларида нисбатан янги иштирокчи бўлган Ўзбекистон 39 мамлакат орасида шарафли бешинчи ўринни эгаллади.
АрМИ-2019 халқаро ҳарбий ўйинларида иштирок этган ўзбекстонлик аскарлар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.
Мудофаа вазири юрт шарафини муносиб ҳимоя қилган "Танк биатлони" жамоаси билан учрашиб, уларни қизғин муборакбод этди
“Танк биатлони” финал баҳсидаги ғалабани ўзбекистонлик танкчилар катта қувонч билан қарши олишди.
Мусобақа иштирокчилари қуйи ҳарорат ва чекланган ҳаракат каби мураккаб тоғ шароитида, ўнлаб махсус вазифаларни бажардилар.
Ўзбекистонда “АрМИ-2019” доирасида ўтказилган “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро танлови якунланди. Ўзбекистон жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.
Ҳиндистоннинг Ражастхон штати Жайсалмер шаҳри яқинидаги дала-ўқув майдонида жорий йилнинг 5 августида бошланган “Қўшин разведкаси аълочилари – 2019” мусобақаси ўз якунига етди.
Финалда Ўзбекистон, Вьетнам, Куба ва Уганда ҳарбийлари иштирок этади.
Тўртинчи ярим финал босқичида Ўзбекистон, Лаос, Куба ва Қувайт жамоалари иштирок этмоқда.
11 август куни бешинчи бор ўтказилаётган Халқаро армия ўйинларининг “Хавфсиз маршрут” йўналиши якунига етди.
“Танк биатлони” беллашувининг ярим финал босқичида Тожикистон жамоаси кутилмаганда дисквалификация қилинди.
Аввалроқ мусобақада ўзбекистонлик кинологлар 3-ўринни қўлга киритгани хабар қилинган эди. Аммо тақдирлаш маросимида ҳакамлар қарорларини ўзгартиришди.
Барча босқичлар натижасига кўра Ўзбекистон 5635 балл тўплаб, ҳозирча биринчиликда кетмоқда
Ўзбекистон ҳарбийлари 11 давлат жамоаси иштирок этаётган гуруҳда энг яхши натижани қайд этиб, ярим финалга чиқди.
Москва вилоятида халқаро армия ўйинлари доирасида “Вафодор дўст” кинология беллашуви давом этмоқда. Ўзбекистон бу мусабақада учинчи марта иштирок этмоқда.
Бешинчи халқаро армия ўйинларининг диққат марказида турган “Танк биатлони” мусобақаси борган сари қизғин тус олмоқда.
V Халқаро армия ўйинлари доирасида “Фориш” тоғ полигонида “Ҳарбий-тиббий эстафета” старт олган.
Москва вилоятида ўтказилган беллашувда ўзбекистонлик кинологлар учинчи ўринни қўлга киритди.
"Фориш" полигонида "АРМИ-2019" иштирокчилари таомномаси олий даражада ташкил этилган. Ўзбекча лутф ва меҳмондорчиликни хорижлик меҳмонларнинг ўзлари эътироф этишмоқда