Самарқандда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш масалаларига қаратилган "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуида анжуман иш бошлади.
Анжуманда минтақа давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, ЕТТБ каби нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, таниқли экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, жами 500 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.
Марказий Осиёда юз бераётган сиёсий жараёнларни баҳоловчи аксарият кузатувчилар Ўзбекистон муҳим жараёнларни бошлаб берувчи марказга айланди, деган фикрдалар
Америкалик таниқли профессор, Марказий Осиё ва Кавказ институти директори Стивен Фредерик Старр Sputnik мухбирига берган интервьюсида Марказий Осиё минтақасининг ривожланиш истиқболлари ҳамда унга ташқи кучларнинг таъсир даражаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов Sputnik мухбири билан суҳбатда ҳамкорлик истиқболлари, Марказий Осиё мамлакатларининг янги шаклдаги ҳамкорлигининг устун жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди
Эксперт Самарқанддаги халқаро анжуман, минтақадаги аҳвол ва 26 йил вақт мобайнида тортилавериши натижасида "увадаси чиққан кўрпа" ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди
Самарқандда бўлиб ўтган халқаро анжуманда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёнинг тараққий этиши ва гуллаб-яшнашига хизмат қилувчи олти муҳим вазифаларни санаб ўтди
Қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро анжуман иштирокчиларидан бири - Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов журналистлар билан интервьюда Марказий Осиёнинг ривожланиш босқичида туб бурилиш рўй берганини, бутун дунё тарихий жараён гувоҳи бўлганини қайд этди
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида имзоланган ҳужжатлар БМТга топширилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳужжатни халқаро жиҳатдан кафолатлайди ва, шубҳасиз, буни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, - деди халқаро анжуман давомида вазир Камилов
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Қайрат Абдраҳмонов расмий Остона келгусида ҳам қўшни мамлакатлар билан икки томонлама ва халқаро ташкилотлар доирасида кўп томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш тарафдори эканлигини маълум қилди
Марказий Осиё хавфсизлиги глобал хавфсизликнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Жаҳон ҳамжамияти шу боисдан ҳам ушбу минтақа тинчлиги, хавфсизлиги ва барқарор ривожланиши учун ўз масъулиятини ҳис қилади. Самарқандда бўлиб ўтган халқаро анжуман иштирокчилари худди шундай якуний хулосага келдилар
Шавкат Мирзиёев ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ва Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи билан икки томонлама учрашувлар ўтказди
Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини давом эттирмоқда
"Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференцияда Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи нутқ сўзлади
Ўзбекистон президенти эришилган биринчи натижалар - бу ўз-ўзини тинчлантиришга асос бўла олмаслигини таъкидлади
Минтақадаги мамлакатлар савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ўз салоҳиятини фақатгина ўзаро ҳурмат, ишонч ва манфаатдорликка асосланган ҳамкорлик орқалигина ҳаётга самарали татбиқ эта оладилар,деб таъкидлади Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Марказий Осиёнинг бой маданияти ва тарихи, асрлар давомида аҳил қўшничилик анъаналари шаклланганлиги ҳақида тўхталиб ўтар экан, минтақа Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги ўзига хос кўприк эканлигини эътироф этди
Уч давлатнинг чегаралари туташган нуқтаси жойлашган ўрнини аниқлаш ва унинг ҳудида давлат чегараларини делимитация қилиш мақсадида уч томонлама ҳужжат имзоланди.
Айни пайтда Ислом Каримов дафн этилган ёдгорлик мажмуаси ҳудудида сўнгги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда