Дурдона Эргашева, Моника Додарбекова ва Анастасия Молоковани қўллаб-қувватлаш акциясида юздан зиёд болалар ва ўсмирлар иштирок этишди. Улар барчаси биргаликда рақс ижро этдилар.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик учлик хоразмча рақс ижро этиб, россиялик мухлислар қалбини забт этишган эди. Қизлар кейинги босқичга йўлланма олдилар ва эндиликда бош соврин учун курашни давом эттирадилар.
"Ты супер! Танцы" халқаро танлови Sputnik халқаро агентлиги ва радиоси ҳамда НТВ телеканали ҳамкорлигида ўтказилади.
Рақс шоусида МДҲнинг 11 давлатидан 140дан зиёд болалар қатнашмоқда.
Танлов ота-она қаровисиз қолган, рақсга қизиқувчи болаларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришни мақсад қилган. Лойиҳада қатнашиш ўзини кенг оммага танитиш, мамлакатнинг энг яхши педагоглари билан бирга ишлаш, унутилмас таассуротлар олиш, янги дўстлар ва мухлислар орттириш имконияти демакдир.
Ушбу лойиҳанинг давомини Спутник Ўзбекистон сайти ва бизнинг ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришингиз мумкин.