02:27 20 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
© Sputnik .

Остонада бир нечта хорижий давлатлар элчиларининг ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали мароси бўлиб ўтди. Улар ичида Қозоғистондаги Ўзбекистон дипломатик миссияси янги раҳбари Саидакром Ниёзхўжаев иштирок этди.

Шу билан бирга, Қозоғистон президентига Россия, Туркманистон ва Италия элчилари ишонч ёрлиқларини топширишди.

Нурсултон Назарбоев ўз нутқида Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳаракатлари туфайли ўзбек-қозоқ муносабатлари янада юқори даражага кўтарилганлигини таъкидлаб ўтди.

"Ўртамизда ўзаро давлат ташрифлари амалга оширилди. Шунингдек, бу йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинди. Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сиёсати туфайли биз икки томонлама муносабатларимизда янги саҳифани очдик, охирги пайтларда ўзаро товар айлануви кўрсаткичлари 30 %га кўпайди", — деб таъкидлади Қозоғистон етакчиси.

Яна видео

Асосий мавзулар