07:12 16 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
© REUTERS /

Германия терма жамоаси мухлиси 70 ёшли Губерт Вирт Россияга тракторда келмоқда. У ўз тракторига бочка кўринишидаги ёғоч уй тиркаб олиб йўлга чиққан.

Губер Вирт 14 июнга қадар Москвага етиб келишга қарор қилган. Айни дамда у Польша чегарасини кесиб ўтиб Белоруссияга етиб келган.

Виртнинг трактори ҳам унинг ўзидан ёш эмас. Lanz Bulldog номли тарктор 1936 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, айни дамда у 82 ёшда. Тракторнинг ўртача тезлиги соатига 15-20 км. Футбол ишқибози бир суткада 100 километрга яқин масофа босиб ўтади.

Дарвоқе, бу қариянинг тракторда амалга ошираётган биринчи саёҳати эмас. Губер Вирт 20 йилдан бери тракторда сайёҳат қилади. Унинг бочка кўринишидаги ёғоч уйчасида ётиш учун жой ва кичик ошхона мавжуд.

Саёҳатларда доим унга Хекс исмли ити ҳамроҳ бўлади. Унинг оиласи ва набиралария қариянинг ушбу қизиқишига қаршилик қилишмайди.

Яна видео

Асосий мавзулар