05:15 17 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
© Ruptly .

Россия президенти Владимир Путин UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва унинг отаси билан учрашди.

Президент уни ғалаба билан табриклаб, Конор Макгрегор билан юз берган можарога изоҳ берди.

“Биз, ўйлашимча мамлакат ичида катта бир оиламиз. Нима бўлишидан қатъий назар, албатта чегарадан чиқиш керак эмас, ҳеч қандай сакрашларга йўл қўйиш керак эмас. Ўзаро ҳамжиҳатликка эришиш керак. Биз катта оила. Албатта, оилада ҳамма нарса бўлади, бироқ биз ҳеч қачон ўзимизга чегарадан чиқишга йўл қўймаймиз”, - деди Путин Нурмагомедовга.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов 6 октябрда Лас-Вегасда UFC 229 мусобақасида ирландиялик яккакурашчи Макгрегор устидан ишончли ғалабага эришган эди.

Яна видео

Асосий мавзулар