16:57 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Скриншот / youtube

“Ҳамма рақсга тушсин” – бу Хитойдаги Xi Guan бошланғич мактаб директорининг шиори.

Бошланғич мактаб раҳбари замонавий рақсни ўзлаштиради ва танаффусда болалар билан бирга ушбу рақси ижро этади.

South China Morning Post нашрининг хабар қилишича, 40 ёшли Чжан Пэнфэй ҳар танаффусда ўқувчилар билан шўх мусиқа садолари остида рақсга тушади.

Хитой ҳукумати болалар учун мажбурий жисмоний машқлар дастурини жорий этган, бироқ мактаб директори унга озгина ўзгартириш киритиб, янада қизиқарлироқ қилган.

Директор сўзларига кўра, у ўқувчилар кам ҳаракат қилишларига эътибор берган. Сўнгра рақсга тушиш кайфиятни кўтариб, вақтни фойдали ўтказишга ёрдам беради деган хулосага келган.

Унинг рақс флешмобини ҳам ўқувчилар, ҳам дунёдаги интернет фойдаланувчилари муносиб равишда баҳолашди.

Яна видео

Асосий мавзулар