00:21 27 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
© Sputnik /

Москвада иккита Волга ГАЗ-21 автомобиллари Монте Карло тарихий автомобиллар пойгасида иштирок этиш учун махсус тайёрланди.

Бугун 30 январь куни Франция Жанубдаги Монако қироллигида жойлашган Монте-Карлода 22-Монте Карло тарихий автомобиллар пойгаси бошланади. Унда иштирок этиш учун россиялик автомобил спорти ишқибозлари иккита Волга “ГАЗ-21” автомобилларини махсус тайёрлашди.

Rallye Monte-Carlo Historique, яъни Монте Карло тарихий автомобиллар пойгасида тарихий автомобиллар Европанинг 6та давлати ҳудуди орқали 3000 км масофани босиб ўтиши керак.

Пойгада иштирок этиш учун, ушбу моделдаги автомобиль олдинги 1960-1970  йиллардаги пойгаларда иштирок этган бўлиши керак. Бу дегани автомобил ишлаб чиқарилганига камида 40-50 йил тўлган бўлиши керак.

© Sputnik /
Ключ на старт: "Волги" стартовали на "Ралли Монте-Карло" из Минска

Айтиш жоизки, Совет иттифоқида ишлаб чиқарилган Волга, Жигули ва Москвич автомобиллари ҳам Монте-Карло пойгасида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Иккинчидан, автомобил кузови, двигатели ва яна бир неча кўрсатгичлари техпаспортга мос қувватга эга бўлиши  керак.

Учинчидан, автомобил замонавий хавфсизлик каркаси, ўт ўчириш тизимига эга бўлиши керак.  

Одатда Монте-Карло пойгаси январ охирида, февраль ойи бошларида бўлиб ўтади. Унда бутун дунёда 300га яқин автомобиллар иштирок этади. 

Яна видео

Асосий мавзулар