02:03 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Видео

Тошкентда "Оммавий диктант" қандай ўтди

Ҳавола олиш
247 0 0
Sputnik / Рамиз Бахтияров

Тошкентда бўлиб ўтган "Оммавий диктант" тадбирида суратга олинган видеолавҳамиз билан танишинг. 

Кеча 13 апрель куни Тошкент, Нукус ва Наманганда "Оммавий диктант" тадбири бўлиб ўтди. 

Тошкентда Оммавий диктант 7 та аудиторияда ёзилди. Sputnik мухбирлари Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетидан репортаж тайёрладилар.

Диктант соат 13:00да 150 иштирокчи тўпланган аудиторияда бошланди. Оммавий диктант учун махсус ёзилган матнини рус тили бўйича мутахассис, филолог Эльвина Алиева ўқиб эшиттирди.

Оммавий диктант илк бор 2004 йилда Новосибирск Давлат университетида ўтказилган эди. Барча хоҳловчиларга ўз билимларини синаб кўриш мақсадида кўнгилли равишда диктант ёзиш таклиф қилинган эди. Кейинчалик ушб тадбир бутун Россия ва дунёга тарқалган эди. 2019 йилда Оммавий диктант дунёнинг 80 мамлакатида ва 357 та шаҳарларда ёзилди.

Диктант натижалари 17 апрель куни эълон қилинади. Аълочиларга махсус совғалар тақдим этилади.

Яна видео

Асосий мавзулар