13:11 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Видео

Она - барибир она. Эзгуликка чорловчи видео.

Ҳавола олиш
638 0 0

Ўрдакчалар қутқарилиши ҳақидаги видео - одамларни яхшилик қилишга ундамоқда.

Интернет манбааларидан бирида “Она барибир она-да” номли видео пайдо бўлди. Унда Канадада йўлни кесиб ўтаётган ўрдаклар оиласидан бир неча ўрдакчалар йўл четида ёмғир сувлари оқиб кетиши учун  мўлжалланган қувурга тушиб кетади.

Бечора она ўрдар нима қилишини билмай чуқур атрофида айланаётганини кўрган полиция ходимлари уларни дарҳол қутқаришга тушади. 

Қутқарувчилар тўртта ўрдакчани бирин кетин қувур ичидан чиқариб олишади ва ўрдаклар оиласини дарё бўйигача кузатиб қўйишади.

Ушбу видеони томоша қилган барча ижобий изоҳлар қолдирган. Кимдир “Мана шу ишга солиқларим харажат қилинаётганидан афсус қилмайман, деган. Яна бир киши эса – ушбу видео барчамизни янада яхшироқ инсон бўлишга ундади, деб ёзган.  

Видео қаҳрамонлари эса – Канада отлиқ полиция хизматчилари.

Яна видео

Асосий мавзулар