18:17 24 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74

Муфтий Илдар Аляутдинов барча мусулмонларни улуғ айём – муборак Рамазон ҳайити билан табриклади.

Россияда Рамазон ҳайити 4 июнь куни нишонланди. Ўрта Осиёнинг аксарият мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда ушбу улуғ айём бугун, 5 июнь куни шоду хуррамлик ва кўтаринки кайфиятда кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити нишонланмоқда - фоторепортаж

“Нурафшон Мадинадан улуғ айём Ид ал-Фитр билан табриклайман. Россия ва Москва мусулмонлари номидан ҳар бирингизни, хусусан, Sputnik канали томошабинларини табриклайман”, - деди Москва муфтийси Илдар Аляутдинов  

Муфтий Рамазон ойи ортда қолгани, лекин мусулмонлар олдида кўплаб вазифалар тургани қайд этди. Шунингдек, у олдига қўйилган вазифаларни кўриш ва уларни ижро этиш нақадар муҳимлиги таъкидлади.

“Биз мусулмонлар учун ҳамиша ва ҳар ерда бошқаларга намуна ва ибрат бўлишимиз ўта муҳим, тоинки бошқалар бизнинг сиймомизда пайғамбар Муҳаммад с.а.в. томонидан ва муқаддас Қуръонда қайд этилган муносиб шахсни кўришсин”,  - деди муфтий.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳам ўз табригида ушбу байрам эзгулик ва инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари намунаси эканлигини, оила, элу юрт билан биргаликда қутлуғ ва барокатли кунларга етказгани учун беҳисоб шукроналар айтилишини қайд этди.

Мирзиёев ўзбекистонликларни Рамазон ҳайити билан табриклади

Шунингдек, давлатраҳбари Имом Бухорий ҳазратларидан ривоят қилинган ҳадиси шарифдан иқтбос келтирган: “Чинакам мусулмон ўзига раво кўрган барча яхшиликларни бошқа инсонларга ҳам раво кўради”.

Яна видео

Асосий мавзулар