20:30 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Олий даражали ўпишувлар: G7 саммитида Трамп, Меркель ва Мелания кимдан бўса олди.

Францияда бўлиб ўтган G7 саммити якунида, анъанага мувофиқ гуруҳ фотоси олинди. Гуруҳ фотосига тайёрланиш вақтида, юзлаб камералар нигоҳи остида АҚШ президенти ўзининг икки ёнида турган Германия бош вазири Ангела Меркелни ҳамда Франция биринчи хоними Бриджит Макроннинг юзидан дўстона ўпич олди.

АҚШ президентининг рафиқаси Мелания Трамп ҳам осонликча бўш келадиганлардан эмас. У истаса АҚШ президентидан ҳам “қасос олиши” мумкин.

Трампнинг бўсаларидан сўнг, Мелания ҳам кўп ўйлаб ўтирмасдан ўнг томонида турган Канада бош вазири Жастин Тюдога икки юзини тутди. Маълумки, айнан Тюдо G7 раҳбарлари орасида энг ёш ва энг кўркам эркак деб ҳисобланади.

Воқеа қандай бўлганини видеолавҳамизда томоша қилинг. 

Эслатиб ўтамиз, 24-26 август кунлари Франциянинг Биаррица шаҳарчасида G7 саммити бўлиб ўтди. Унда АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Италия, Канада ва Япония раҳбарлари учрашишди.

Яна видео

Асосий мавзулар