06:29 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Видео

Оммавий жанжалдан қочган аҳоли Қирғизистонда қандай кутиб олинди

Ҳавола олиш
207120

Қозоғистон жанубида юз берган оммавий тартибсизликлар туфайли 20 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли, асосан аёллар ва болалар қўшни Қирғизистонга қочиб кетди.

Қозоғистон томони маълумотларига кўра, чегара орқали 24 минг киши ўтди. Қирғизистон чегарачиларининг маълумотига кўра, икки баравар кам аҳоли қўшни республика ҳудудига келган.

Қочқинлар барча зарур бўлган нарсалар: озиқ-овқат, иссиқ ётоқ ва асосий зарур буюмлар билан таъминланди.

Оммавий жанжал бўлган Масанчи қишлоғи айни дамда аста-секин ҳаётга қайтмоқда. Айрим фуқаролар уйларига қайтишди. Уйда уларни ачинарли аҳвол кутмоқда: вайрон ва кул бўлган уй ва автомашиналар, ҳувиллаб қолган кўчалар.

Қозоғистон ҳукумати вайрон бўлган уйларни таъмирлаш, етказилган зиённи қоплаш ва ҳужжатларни тиклашга ёрдам беришга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Жамбил вилояти Кордай тумани Масанча қишлоғида оммавий муштлашув юз берган. Тартибсизликда қарийиб 400 дан ортиқ киши иштирок этди.

Тартибсизликлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. Полиция 50 кишини қўлга олди. 30 тадан ортиқ уй, 15 та дўкон ёниб, вайрон бўлди, 23 дона автомашига зарар етказилди. 

Отишма билан ўтган можарода 47 киши қўлга олинди. Қозоғистон Жиноят кодексининг "оммавий тартибсизликларни ташкил этиш ва унда иштирок этиш" (уч йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) ва "қотиллик" (8 йилдан 15 йилгача) моддалари бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Яна видео

Асосий мавзулар