12:55 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Видео

Илк бор УЕФА Чемпионлар Лигаси кубоги Тошкентга олиб келинди

Ҳавола олиш
54310
© Sputnik / Рамиз Бахтияров

Илк маротаба УЕФА Чемпионлар лигаси кубоги Ўзбекистон пойтахтига олиб келинди. Кубок дунёдаги энг нуфузли футбол совринларидан бири саналади.

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси кубоги илк маробата Тошкентга олиб келинди.

УЕФА Чемпионлар Лигаси кубоги — бу баландлиги 74 см ва оғирлиги 7,5 кг бўлган, ичи олтин қопламали кумуш амфорадир. 1955 йилдан бери энг зўр футбол жамоларига топшириб келинаётган кубокнинг орқа томонига турли мавсумларда ғолиб бўлган клубларнинг номлари ўйиб ёзилган. Таъкидлаш жоизки, кубокнинг ҳозирги эгаси Англиянинг “Ливерпул” клубидир.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов нутқ сўзлади. Тақдимот маросимида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева ва Умид Исроилов ижросида УЕФА Чемпионлар Лигаси мадҳиясининг жонли янграгани маросимга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Кубок билан Тошкентдаги “Анҳор Локомотив” боғида жойлашган “Axelon Karting Club”да 22-23 февраль кунлари суратга тушиш мумкин. Шу билан бирга турқатор навбатнинг олдини олиш учун Telegram-bot орқали рўйхатдан ўтиш кўзда тутилган.

Батафсил Sputnik видеолавҳасида.

Яна видео

Асосий мавзулар