13:22 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Sputnik / Рамиз Бахтияров

Тошкент шаҳрида 61та стационар ва 514та маҳаллалар қошида карантин постлари ташкил қилинган. Уларнинг вазифаси – ўз-ўзини яккалаш тартибини назорат қилиш ва қоидабузарларни аниқлаш.

Шаҳардаги постлар барча транспорт воситаларини рухсат берувчи стикерга ва шаҳарда ҳаракатланиш учун зарур бўлган бошқа зарур ҳужжатлар бор-йўқлигига текширмоқда.

Юк машиналари, фургонлар ва микроавтобуслар обдон текширилмоқда.

Пост орқали ўтаётганларнинг иссиғи ўлчанмоқда.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари шахс ўз-ўзини яккалаш тартибини бузган тақдирда, унинг велосипеди ёки скутерини вақтинча олиб қўйишга ҳақли.

Эпидемия шароитида постлар қандай ишлаётгани ҳақида, маҳаллий аҳолига қандай тавсиялар берилаётгани ҳақида бизнинг видеода томоша қилинг.

Яна видео

Асосий мавзулар