13:25 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
© Sputnik / Рамиз Бахтияров

Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар, шунингдек, бошқа жамоат жойлари фаолиятига қатъий таъқиқ қўйилган. Дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари ва бозорлар эса ишлашда давом этмоқда. У ерларда барча хавфсизлик чоралари кўрилмоқда

Карантин даврида Ўзбекистон барча зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган. Пойтахтдаги озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи ҳам назоратда, аҳоли учун ҳеч қандай хатар йўқ.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.

Тошкент бозорларидаги тартибни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари назорат қилмоқда. Барча харидорлар ижтимоий масофа сақлаши шарт.

Бозорларга кираверишда дезинфекция тонеллари ўрнатилган, барча келувчиларнинг температураси ўлчанмоқда.

Кираверишда қўлларни ҳам антисептик билан зарарсизлантириш шарт.

Айтганча, маҳсулотлар қадоғига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Мисол учун, гўшт маҳсулотлари олдиндан тортилиб, алоҳида пакетларга жойлаштирилмоқда.

Пойтахтдаги бозорлар қандай фаолият юритаётгани ва бу ҳудудларда қандай хавфсизлик чоралари кўрилаётгани тўғрисида Sputnik Ўзбекистон видеосюжетида томоша қилинг.

Яна видео

Асосий мавзулар