Ғалабанинг муқаддас байроғи: Берлин операциясининг асосий ҳужуми видеоси

Oбуна бўлиш
1945 йил 30 апрелда Қизил Армия аскарлари бир кун давом этган шиддатли жангдан кейин биринчи марта Рейхстаг узра Ғалаба байроғини кўтаришди.

2-даражали Кутузов ордени билан тақдирланган 150-чи Идрицкая ўқчи дивизияси ҳужум байроғи расман Ғалаба байроғи ва Совет Иттифоқининг Улуғ Ватан уруши ғалабасининг рамзи бўлиб қолди.

Шундан сўнг, Германия парламенти учун кураш яна икки кун давом этди ва 2-май куни Германия қўмондонлиги таслим бўлиши билан якунланди.

70 мингдан ортиқ немис аскарлари ва зобитлари асирга олинди. Шаҳардан чиқиб кетишга уринган фашистларнинг айрим гуруҳларини йўқ қилиш 5-май куни якунланди.

Бир миллиондан ортиқ аскар ва зобитлар "Берлин эгаллаб олингани учун" медали билан тақдирланди, операциянинг 600 дан ортиқ иштирокчилари Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди, 13 киши иккинчи "Олтин юлдуз" ордени билан тақдирланди.

Янгиликлар лентаси
0