04:30 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Видео

Қозоғистон ҳам зарар кўрганидан афсусдамиз - Мирзиёев

Ҳавола олиш
324 0 0
Пресс-служба президента Узбекистана

Шавкат Мирзиёев Сардоба техноген офати туфайли нафақат Ўзбекистон халқи балким қўшни Қозоғистон аҳолиси ҳам зарар кўрганинидан афсусда эканини айтиб ўтди.

Сардобадаги офат туфайли ён қўшнимиз Қозоғистон ҳам зарар кўрди. Биз Қозоғистон билан азал азалдан бир дарёдан сув ичиб, қувонч ва синовли дамларда елкама-елка бўлиб яшаб келганмиз. Ушбу техноген офат нафақат аҳолимизга балким қўши Қозоғистонга ҳам зарар етказганидан албатта, афсусдамиз, деди Мирзиёев.

Шунингек, Мизиёев Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев бошчилигидаги делегация воқеа жойида бўлиб, вазиятни ҳар томонлама чуқур ўрганганини ва ушбу масалада икки республика орасида барча маъумотлар очиқлиги ҳам маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 5 май куни бўлиб ўтган селектор мажлисида Сардоба фожеасида 4 киши қурбон бўлганини ва 1 киши бедарак йўқолганини хабар қилган эди. Шунингдек 90 мингга яқин аҳоли яшаш жойидан хавфсиз ҳудудларга кўчирилганини ҳам маълум қилган эди. 

 

Яна видео

Асосий мавзулар