04:52 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Видео

Чехия маршал Конев ҳайкалини Россияга қайтариб беришдан бош тортди

Ҳавола олиш
83211
Associated Press / Ruptly / Twitter @TomKout

Чехия маршал Конев хотирасига ўрнатилган ёдгорликни Россияга қайтариб беришдан бош тортди. Конев армияси 1945 йилда Чехия пойтахтини нацистлардан озод қилганди.

Чехия Мудофаа вазирлиги Совет маршали Иван Конев хотирасига қўйилган ҳайкални Россияга топширишдан расман бош тортди, унинг армияси 1945 йилда Прагани нацистлардан озод қилганди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу чехиялик ҳамкасбларидан жорий йил апрел ойида Прага шаҳар маъмурияти томонидан бузиб ташланган ушбу ёдгорликни қайтариб беришини сўради. Бироқ, Чехия мудофаа вазири Лубомир Метнар бу масала унинг идораси ваколатига кирмаслигини маълум қилди.

“Ёдгорлик Мудофаа вазирлигининг мулки эмас ва унинг ҳудудида жойлашган эмас. Шу билан бирга, ҳуқуқий нормаларга асосан, уни ҳарбий қабрлар тоифасига киритиш мумкин эмас. Ёдгорликни демонтаж қилиш тўғрисида қарор Прага-6 шаҳар маъмурияти томонидан қабул қилинди ва Мудофаа вазирлиги, қонунчиликка биноан, Прага-6 шаҳар қисмига эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмас, шунинг учун унинг Россияга топшириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас”, - деди Чехия мудофаа вазири Лубомир Метнар,

Маршал Иван Коневнинг армияси 1945 йил майда Прагани нацистлардан озод қилди. Совет қўмондонига миннатдорчилик сифатида 1980 йилда унинг шарафига ҳайкал Чехия пойтахти аҳолиси ҳисобидан қурилган.

Прага-6 туман ҳокимияти ҳайкални демонтаж қилишга қарор қилди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров уларнинг ҳаракатларини “ғазабни келтирадиган ва сурбетона”, дея баҳолади.

“Албатта, Маршал Конев ҳайкали борасида Чехиянинг бу мажбурияти қўпол равишда бузилди. Бундан ташқари, яқин вақтгача буни билганмиз, ёдгорлик Чехия Мудофаа вазирлиги реестрида бўлганини Чехия томони тасдиқлаган. Тўсатдан у бузиб ташланганида, улар бизга: "Биласизми, бу мана шу оқсоқолнинг мулки" деб айтишди. Мен буни номақбул деб биламан ва чехиялик ҳамкасблар келгуси маслаҳатлашувларда жуда жиддий тушунтириш беришга мажбур бўладилар”, - деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

Чехия президенти Милош Земан ҳам Прага шаҳар маъмуриятининг ҳаракатларини қоралади. У уларнинг ҳаракатларини "аҳамиятсиз сиёсатчилар томонидан қилинган аҳмоқлик" деб атади.

Яна видео

Асосий мавзулар