19:28 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Видео

Собиқ СССР мамлакатлари ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида

Ҳавола олиш
71410
Sputnik

Постсовет мамлакатларининг ҳарбий хизматчилари Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига ўтказилган парадда иштирок этишди.

Бу йил у 24 июн - 1945 йилда ғолибларнинг афсонавий паради ўтган кунда бўлиб ўтмоқда.

Парад барча турдаги ҳарбий қисмлар марши, ҳарбий техника намойиши, шунингдек, авиация қисмидан иборат бўлди.

Қизил майдондан турли мамлакатлар, хусусан Ўзбекистон ҳарбийлари саф тортиб ўтдилар. Маршни трибунадан республика раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи кузатди.

Кечқурун 21.00да Волгоградда Мамай қўрғонида Юрий Башмет, Денис Мацуев, Игорь Бутман, Хибла Герзмав, Илдар Абразаков ва бошқа таниқли артимлар иштирокида катта байрам концерти бўлиб ўтади. Буларнинг барчаси бугун тантанали очиладиган "Она-Ватан сени чорламоқда" монументи қаршисида ўтказилади. 

Улуғ Ватан уришида эришилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар Москвадаги Лужнецкая набережнаяда отиладиган байрам салюти билан якун топади. Салют залплари 23.00дан бошлаб отилади.

Яна видео

Асосий мавзулар