02:07 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Видео

Ўртакашлик хизматларига ўрин йўқ – Лавров

Ҳавола олиш
534 0 0

Беларус муаммосини ҳал қилишни уларнинг ўзига қўйиб беринг, ўртакашлик хизматларига ўрин йўқ, деди Лавров.  

Беларус масаласида Россия позициясини президент Путин аниқ ва равшан қилиб айтиб ўтди. Биз халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилган ҳолда ҳамда Беларус Республикаси ва Россия Федерацияси орасидаги мажбуриятларга мувофиқ ҳаракат қиламиз.  

Биз, Беларус ўз муаммоларини, ташқаридан таъсир ўтказмаган ҳолда, ўзига қўйиб берилишини истаймиз. Ҳозир кўплаб давлатларда, хусусан Беларусга  қўшни бўлган ва океан ортидаги АҚШ ва Канада каби давлатларда ҳам мавжуд вазиятни ҳал қилишда қандайдир ёндашувлар таклиф қилинмоқда.

Бизнинг фикримизда бу ерда ҳеч қандай ўртакашлик хизматларига эҳтиёж йўқ. Беларус президенти конституцион реформа таклиф қилди. Бизнинг умумий хулосамизга кўра, ушбу таклиф фуқаро ҳамжамияти билан мулоқот ўрнатиш, Беларус аҳолисини ташвишга солаётган барча масалаларни муҳокама қилишга имконият яратди, - деди Лавров.   

Эслатиб ўтамиз, Беларусда 9 август куни бўлиб ўтган президенти сайловида Александр Лукашенко 80 %, мухолифатчи Тихановская 10 % овоз тўплаган эди. Шундан сўнг сайлов натижаларидан норози бўлган мухолифатчилар янги сайловлар ўтказишни талаб қилиб, мамлакатда норозилик намойишлари ўтказа бошлади.  Александр Лукашенко янги сайловлар фақат янги конституция қабул қилинганидан сўнг ўтказилишини ваъда берди.

Польша ва АҚШ Беларусдаги сайловлар натижасини тан олишини истамаслигини, янги сайловлар ўтказиш кераклиги тарафдори бўлишди. Россия Беларус сайловлари натижаларини қабул қилиган эди. 

Яна видео

Асосий мавзулар