04:29 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Ruptly / RT / Минобороны РФ

Россия тинчликпарвар кучлари маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватламоқда. Ҳарбий хизматчилар туташув чизиғидаги ҳудудларни патрул қилишмоқда ва регионга қайтиб келаётган қочқинлар колонналарига ҳамроҳлик қилишмоқда.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасида ҳаёт секин-аста тинч оқимга қайтмоқда. Тоғли Қорабоғ Республикаси пойтахти Степанакертда жамоатчилик транспорт йўлга қўйилган. Шунингдек, дўконлар ва сартарошхоналар ҳам фаолият юритмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда узилишлар кузатилмаяпти.

ТҚР мутахассисларига ёрдамчи сифатида Россия ФВВ ходимлари келишган. Улар фуқаролик объектлари ва инфратузилмаларни таъмирлашда ёрдам берадилар. Россиялик тинчликпарварлар маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлашмоқда. Ҳарбий хизматчилар йўлларни миналардан тозалаш билан шуғулланишмоқда. Улар шунингдек, туташув чизиғидаги ҳудудларни патрул қилишмоқда ва регионга қайтиб келаётган қочқинлар колонналарига ҳамроҳлик қилишмоқда.

Россияликлар Тоғли Қорабоғ аҳолисига қай тарзда ёрдам бераётгани ҳақида бизнинг видеомизда батафсил томоша қилинг.

Яна видео

Асосий мавзулар