15:24 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Видео

Лавров АҚШни Сурияга нисбатан разилликда айблади – видео

Ҳавола олиш
371 0 0
Sputnik

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Суриянинг қайта тикланишига халал бераётганини маълум қилди.

Россия ТИВ раҳбари Сурия ҳудудида мамлакатнинг бир қисми, жумладан, бир неча нефть конларини назорати остида ушлаб турган АҚШ қўшинлари ноқонуний бўлиб турганини эслатди.

“Қайд этишга мажбурмизки, сиёсий тартибга солишдаги конструктив силжишга жавобан Дамашқ ўз ҳудудида очиқчасига сепаратизмни рағбатлантириш учун фойдаланилаётган ва мамлакат бирлигини тиклашга халақит бераётган ноқонуний қуролланган АҚШнинг бўлиш туришини олмоқда”, - деди Лавров.

Россия вазири Ғарб мамлакатлари ҳатто пандемия шароитида Сурияга иқтисодий ва санкция босимини ўтказишда давом этаётганига эътибор қаратди.

Шунингдек, Лавров Дамашқ кимёвий қурол қўллагани ва унга қўйилган ҳарбий жиноятлардаги айблов асоссизлигини таъкидлади.

“Ғарб икки томонлама стандартларни намойиш этмоқда, Сурияга ҳатто гуманитар муаммо ҳақида гап кетганда ҳам ёрдам беришдан бош тортмоқда. Ғарб пандемия шароитида Сурияни иқтисодий бўғишда давом этмоқда”, - деди Лавров.

Яна видео

Асосий мавзулар