11:16 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Видео

Бизга совуқ эмас: Якутскда -51 даражада совуқ қайд этилди - видео

Ҳавола олиш
532 0 0
© Ruptly

Осмонда қуёш ҳам булутлар ҳам кўринмайди, атрофни қалин туман қоплаб олган: Ёқутистонда -50 даража совуқ бу - одатий ҳол.

Россиянинг Ёқутистон ўлкасининг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати -58 даражагача совиб кетди. Бу сўнгги 10 йилда рекорд даражада қайд этилган ҳарорат, дейишмоқда маҳаллий гидрометерология марказида. 

Якутск шаҳрида қайд этилган энг совуқ ҳаво -51 даражани ташкил қилди. 

Бундай ҳавода атрофни қалин туман қоплаб олган. Осмонда қуёш ҳам булутлар ҳам кўринмайди. Лекин шунга қармасдан Якутск шаҳрида жамоат транспорти одатдагидек ишламоқда. Очиқ осмон остидаги бозорлар фаолияти ҳам тўхтагани йўқ. 

Сотувчилар айтишига кўра, бундай ҳаво улар учун одатий ҳол. Ўзини яхши ҳис қилиш учун иссиқроқ кийиниш керак ва қайноқ чой ичиш керак. 

Мактаб ўқувчиларини бундай ҳавода уйга қолиш мақсадга мувофиқ деб топилган. Ёқутистоннинг аксарият мактабларида ўқувчилар масофадан туриб ўқитиш тартибига ўтган. 

 

Яна видео

Асосий мавзулар