04:48 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Видео

Яқинда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий комиссиядаги вакили тайинланади - видео

Ҳавола олиш
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (74)
44701
Sputnik

Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) интеграцияни ривожлантириш департаменти раҳбари Гоар Барсегян Sputnik’га берган эксклюзив шарҳига кўра, Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланади.

ЕИКнинг интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ботиржон Асадов ўзаро англашув меморандуми ва қўшма ҳаракатларнинг кейинги режасини имзолашни муҳокама қилдилар.

Барсегян таъкидлашича, меморандум лойиҳаси деярли тайёр. Тез орада барча соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга имкон берадиган ҳаракатлар режаси имзоланади.

Комиссия таркибига Ўзбекистон вакилининг расмий тайинланиши кутилмоқда - кузатувчи-давлат бундай ҳуқуққа эга.

Эслатиб ўтамиз, 11 декабр куни Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (74)
Теглар:
ЕОИИ, Россия, Ўзбекистон

Яна видео

Асосий мавзулар