ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Сал олдин, Нью-Жерсидаги Элизабет темир йўл станциясида қўлбола портловчи модда солинган пакет аниқланган, ҳамда шу боис поездлар ҳаракати тўхтатилгани ҳақида хабар қилинган эди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Элизабет шаҳри мэри сўзларига кўра, соат тунги 21.30да (Тошкент вақти билан 06.30да) икки эркак ахлат солинадиган контейнерда бомба борлигини пайқаб қолишган. Полициячиларни айнан улар чақирганлар.
Нашр хабарига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан 00.40 (Тошкент вақти билан 09.40)да амалга оширилган. Портлаш рўй берган вақтда робот шубҳали предметни ўрганаётган бўлган.
Ўз навбатида, CNN телеканали, шубҳали пакет "ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан портлатилган" дея хабар тарқатган.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Нью-Йорк ва Нью-Жерси шаҳарларида кучли портлашлар рўй берган эди. Полициячилардан олинган маълумотларга биноан, 29 киши жабрланган, улар орасида айримлари жиддий жароҳатланган. Сал вақт ўтгач, Нью-Жерсида қувур бўлакларидан тайёрланган иккита ҳали ишга туширилмаган бомбалар аниқланган. Яна бир портловчи қурилма эса Нью-Йоркда аниқланган.