19:36 14 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
ФСБ РФ предотвратила теракт в Саратовской области

ФХХ Саратовда террорчилар гуруҳини йўқ қилди

ФСБ РФ
Дунёда
Ҳавола олиш
270 0 0

Жиноятчилар теракт уюштириш мақсадида 3 кг тротил эквивалентига тенг бўлган портловчи мослама тайёрлашган.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Саратов вилоятида яширин террорчилар гуруҳини аниқлади, деб хабар қилмоқда Russia Today.

11 март куни қўлга олиш вақтида террорчилар қуролли қаршилик кўрсатишган. Ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари билан бўлган отишмада икки нафар террорчи йўқ қилинган. Террорчилар автомобилидан қуввати 3 кг тротил эквивалентига тенг бўлган портловчи мослама, “ТТ” ва “Макаров” пистолетлари ва қўлбола граната топилган.

Эслатиб ўтамиз, охирги вақтда Россиянинг турли ҳудудларида бир неча яширин террорчилар гуруҳлари аниқланди.

Хусусан, 6 март куни  Махачкачалада “Россияда таъқиқланган “Исломий давлат” террорчилик гуруҳининг 4 нафар яширин аъзолари  ҳибсга олинган эди. Улар фуқароларни Сурияга бориб урушда иштирок этишга даъват қилишгани аниқланган. Террорчилар ёнида кўп миқдорда портловчи моддалар ва қурол-аслаҳа топилган. Улар Шимолий Кавказ ҳудудида теракт уюштириш мақсадида жамлаб қўйилгани аниқланган.

1 феврал куни Нижний Новгород шаҳрида Россияда 18 март – президент сайлови куни теракт уюштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинган. Унинг турар жойидан катта қувватга эга бўлган қўлбола портловчи мослама, ўқотар қурол, ўқ-дори ва портловчи мосламалар ясаш учун эҳтиёт қисмлар топилган. Қўлга олинган террорчи МДҲ мамлакатларидан бирининг фуқароси бўлган.

Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, 2017 йилда Россияда 25та терактнинг олди олинган, 17,5 минг нафар хорижий фуқароларга, террорчи ва экстремистик гуруҳлар билан алоқа қилишда гумон қилиниб, Россия ҳудудига киришга таъқиқ қўйилган.

Асосий мавзулар