16:11 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Вид на город Токио

Япония, Хитой ва Жанубий Корея етакчилари 9 май куни Токиода учрашадилар

© Sputnik / Natalia Seliverstova
Дунёда
Ҳавола олиш
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
211 0 0

Киодо агентлиги шунингдек, Япония Бош вазири уч томонлама саммит ўтказилиши ҳақидаги режани расман тасдиқлагани ҳақида хабар берган. Саммит "доирасида" олти ярим йил деганда илк бор Жанубий Корея президентининг Японияга ташрифи бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Япония, Хитой ва Жанубий Корея етакчилари 9-май куни Токиода учрашадилар. Уч мамлакат етакчилари Корея яриморолини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қиладилар, дея расман эълон қилди сешанба куни Сеул маъмурияти.

Маълумотларга кўра, Япония Бош вазири Синдзо Абэ, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян ва Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Пханмунжомада бўлиб ўтган кореялараро саммит якунлари, шунингдек, минтақа ҳамда дунёдаги вазиятни муҳокама қиладилар.

Киодо агентлиги шунингдек, Япония Бош вазири уч томонлама саммит ўтказилиши ҳақидаги режани расман тасдиқлагани ҳақида хабар берган.

Саммит "доирасида" олти ярим йил деганда илк бор Жанубий Корея президентининг Японияга ташрифи бўлиб ўтади.

Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

Асосий мавзулар