13:37 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Дунёда
Ҳавола олиш
618 0 0

Аввалроқ Ироқда 25 ёшли аёл табиий йўл билан етти гўдак – бир ўғил ва олти қиз дунёга келтиргани маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. Ироқнинг Дияла вилоятида бир вақтда туғилган етти чақалоқнинг барчаси вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости Ироқнинг “al-Sumaria” телеканали таяниб хабар берди.

“Бир неча кун аввал “Ал-Баттул” шифохонасида туғилган еттита гўдакнинг барчаси вафот этди”, - дея маълум қилган телеканалга тиббиёт муассасасидаги манба.

Телеканал гўдакларнинг ўлими юзасидан батафсил маълумотларни келтирмаган.

Аввалроқ Дияла соғлиқни сақлаш департаменти 25 ёшли аёл табиий йўл билан етти гўдак – бир ўғил ва олти қиз дунёга келтирганини маълум қилган эди.

Дияла вилояти “Ал-Баттул” шифохонаси директори Али Шариф етти чақалоқнинг туғилишини Ироқ учун “мисли кўрилмаган” воқеа деб атаган. Она ва болаларнинг аҳволи яхши эканилиги ҳақида хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар