15:41 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63

Порошенко сўроқ учун прокуратурага чақиртирилди - ОАВ

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
58110

Пётр Порошенко Майдан иштирокчиларига қарши жиноят иши юзасидан сўроқ қилинади.

ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Украина Бош прокуратураси Украина президенти Пётр Порошенкони “евромайдан” чоғида содир этилган қотилликлар бўйича сўроққа чақирди.

© Sputnik / Стрингер

Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Порошенко гувоҳ тариқасида сўроқда қатнашади. Сўроқ эртага, 7 май кунига режалаштирилди.

2016 йил ноябрда ушбу иш бўйича Порошенко гувоҳ сифатида сўроқ қилинганди.

Майдан (Мустақиллик майдон) - Киевнинг асосий майдони – Европа иттифоқи билан битим имзолаш тўхтатилиши ҳақида Николай Азаровнинг ҳукумат баёнотидан сўнг  2013 йилда 21 ноябрда евроинтеграция тарафдорлари томонидан босиб олинган.

Кейинчалик майдан ҳуқуқ тартибот орган ва радикаллар тўқнашувлар майдонига айланди.

Украинанинг янги ҳукумати 100 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлиши учун жавобгарликни Януковичга юклатди.

Янукович ва “Беркут” ходимлари бу қотилликларга алоқадорлигини инкор этмоқда. Давлат тўнтаришидан сўнг “Беркут” тарқатиб юборилди.

Асосий мавзулар