12:04 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Дунёда
Ҳавола олиш
2089 0 0

Петербург халқаро иқтисодий форумда кўнгилсиз ҳодиса рўй беришига бир баҳя қолди. Путин тан соқчилари бўлмаганда...

ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Хитойлик делегатлар Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи сессиясидан кейин Хитой раиси Си Цзиньпинни йиқитиб юборишларига бир баҳя қолди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, тадбир якунлангандан кейин журналистлар ва турли давлатлар делегатлари форум иштирокчиларига савол бериш ва суратга тушиш учун саҳна олдига югуриб боришган.

Хитойлик меҳмонлар бу борада фаолликларини намойиш қилишган. Улар ўз етакчиларини олқишлаб, унинг диққатини ўзларига қаратишга уринишган. Си Цзиньпин пастдаги делегатлардан бири томон эгилиб, у билан кўл сиқиб кўришмоқчи бўлган вақтда саҳнадан йиқилиб кетишига бир баҳя қолган.

​Россия президенти Владимир Путиннинг тан соқчилари Хитой раисини ушлаб қолиб, унинг йиқилиб тушишига йўл қўйишмаган.

Путиннинг Зеленский ҳақидаги сўзлари ҳаммани кулдирди

Воқеадан кейин Хитой етакчиси зални тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, Петербург халқаро иқтисодий форум 6 июндан 8 июнга қадар давом этади.

Асосий мавзулар