11:40 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев

Токаев Трампга маслаҳат берди

© Sputnik/ / Владислав Воднев
Дунёда
Ҳавола олиш
734 0 0

Қозоғистон президенти Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо уруши ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев АҚШ Хитой билан савдо борасидаги урушда ўзаро муросага келиш йўлларини излаши лозим деб ҳисоблайди.

Токаев бу ҳақда Euronews телеканалига берган интервьюсида Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо уруш ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. 

Унинг фикрига кўра, АҚШ Хитойни қийин аҳволга қўймаслиги лозим.

“Хатарлар мавжуд. Биз АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушидан ташвишдамиз, чунки Қозоғистон Хитойга бир қатор табиий ресурсларни етказиб берувчи асосий экспортчидир. Қозоқ маҳсулотлари нархи тушиб кетиши мумкинлиги асосий хатар саналади, шунинг учун биз Хитой ва Америка Қўшма Штатлари эртами-кечми ўзаро келишувга эришади деб ҳисоблаймиз.

Бошловчининг хитойшунос сифатида АҚШ президенти Дональд Трампга қандай маслаҳат берган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги саволига Токаев Хитойни қийин аҳволга қўймасликни маслаҳат берди.

“Хитойликларни бурчакка сиқиб қўймаслик керак, чунки хитойликлар учун обрў катта аҳамиятга эга” – деди Токаев.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 200 миллиард долларлик Хитой маҳсулотларига бож тўловини 10%дан 25%гача оширган эди. АҚШ-Хитой савдо-сотиқ музокараларининг сўнгги босқичи май ойининг ўрталарида самарасиз якунланди.

Шунингдек, АҚШ президенти 300 миллиард долларга баҳоланувчи Хитойнинг қолган барча маҳсулотларига бож тўловини ошириш жараёнини бошлашни топширди. Бунга жавобан эса Хитой молия вазирлиги Пекин1 июндан бошлаб 60 миллиард долларлик АҚШ молларига оширилган бож тўловини жорий қилганини маълум қилди.

Асосий мавзулар